“Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Технопарк” МЧЖ, Италиянинг Пиетро Фиорентини компанияси ва ОАВ вакиллари уларни шу муносабат билан самимий табриклаб, газ таъминоти тизими жамоаси ва ақлли ҳисоблагичлар ишлаб чиқарувчилари номидан замонавий газ плитаси ва музлатгични совға сифатида тақдим этдилар.
“Ҳудудгазтаминот” АЖ учун ҳар бир миллионинчи газ ҳисоблагичи ўрнатилишини нишонлаш яхши анъанага айланган. Бундан бир йил аввал Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Ифтихор кўчасида яшовчи Машҳура Мирзоҳоджайеванинг уйига миллионинчи ақлли ҳисоблагич ўрнатилган эди. Шундай қисқа вақт ичида газ таъминоти тизими ходимлари ўз рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлдилар – яна икки миллионта газ ҳисоблагичлари ўз манзилини топди.
“Ҳудудгаз Тошкент” филиали маълумотига қўра, шу кунларда «Обод маҳалла» дастури доирасида Дукентгача 4,5 километр узунликдаги газ қувури ўтказилди. Натижада “Мирзо-Улуғбек”, “Навбаҳор”, “Обод” ва “Зарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 96 та кўп қаватли уйларнинг 2,4 минг хонадони табиий газ билан таъминланди. Ҳозирги вақтда уларга 1900 газ ҳисоблагичлари ўрнатилган ва бу жараён давом этмоқда.
Бугунги кунда ГҲНҚАТ тизими мамлакат истеъмолчиларининг 85 фоизидан кўпроғини қамраб олган. Табиий газни аниқ ҳисобга олиш ва ўз вақтида тўловларни амалга ошириш фуқароларнинг энергия манбаларига бўлган муносабатларини ўзгартирмоқда. Ҳозирда аҳолининг аксарият қисми ностандарт газ ускуналаридан фойдаланишни рад этиб, замонавий энергия тежайдиган технологиялардан фойдаланишга ўтмоқда. Бу эса, ўз навбатида, авваллари бундай шароитлар ҳақида фақат орзу қилган одамлар хонадонларига ҳам табиий газ олиб келишига имкон бермоқда ва уларнинг орзулари ҳақиқатга айланмоқда.