2023 йил 15 февраль куни бўлим ташаббуси билан “Yozyovontumangaz” газ таъминоти бўлими ҳудудида истеъмолчиларни табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ва техник қоидабузарликлар содир этиш ҳолатлари буйича тадбир ўтказилди.
Натижада, Ёзёвон тумани “Сойбуйи 2” кўчаси 70-уйда яшовчи истеъмолчи Қ.А. хонадонига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ўзбошимчалик билан ечиб қуйган ҳолда, жами 3 дона иситиш қурилмаси орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Бўлим ходимлари томонидан 2367 м3 табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчига 890 597 сўм миқдорида зарар белгилаб берилди.
✍️✍️✍️
"Hududgaz Farg'ona" газ таъминоти филиали.
Манба: Телеграм канал