Сайт работает в тестовом режиме
Home/Янгиликлар/Мурожаатга муносабат

Мурожаатга муносабат

0
Мурожаатга муносабат

           

      Ижтимоий тармоқларда «Автобус, тез ёрдам, тоза худуд автомашиналарига Боғдод туманидан газ қуйиб бериш муаммога айланиб моғорлаб кетди» (ўзгартиришсиз олинди.) сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди. 
      Мурожаат мазмунига кўра, вилоятимизнинг Бағдод туманида жамоат автотранспорт воситаларига ёқилғи учун лимит ажратишларини сўраб бир гуруҳ фуқаролар мурожаат йўллашган. 
     Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, об-ҳавони кескин совиб кетиши мунасабати билан Фарғона вилояти ҳудудида соғлиқни сақлаш тизимидаги, электр ва газ таъминоти корхоналарининг махсус машиналари, давлат-хусусий шерикчилик асосида ва хусусий корхоналарга тегишли маиший чиқинди йиғиш махсус техникалари ҳамда жамоат транспортидаги автобусларга АГТКШларидан табиий газ (метан) қуйиш режа-графиги ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу режа-графигга асосан, Бағдод туманидаги «Трашаббус Транс» МЧЖ, «Сохибтранс» МЧЖларга қарашли бўлган  жамоат транспортлари  «Трасса газ капитал» МЧЖга қарашли АГТКШдан кунининг 21:00 дан 23:00 гача бўлган вақт оралиғида газ тўлдириб келишмоқда.
Ўз навбатида, «Трасса газ капитал» МЖЧга қарашли АГТКШ Риштон туманидаги «Риштон» саноат коллектори орқали газ олади, лекин жорий йилнинг 21 январь куни Фарғона вилоятига келтирувчи магистрал газ қувурларида босим тушиш ҳолатлари кузатилди.


«Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ Матбуот хизмати

15
лет на рынке
"Hududgaz Farg'ona" GTF
yo'nalish haritasi
Filial ishonch telefon raqami:
Ish vaqti:  soat 9:00-18:00
Tushlik:13:00-14:00
Dam olish kuni: Shanba va Yakshanba
Bizning Manzil:
Farg'ona viloyat, Farg'ona shahar  B.Marg'iloniy ko'chasi 76 uy.