Мурожаатга асосан "Hududgaz Farg'ona" газ таʼминоти филиали тасарруфидаги “Rishtontumangaz” газ таминоти бўлими ходимлари томонидан ушбу мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқилди ва ўрганиш натижаларига асосан қуйидагиларни маʼлум қиламиз.
Туманнинг «Т.Ахмедов» маҳалла фуқаролар йигинида жами 751 суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, ушбу истеъмолчиларга 2022 йилдан 1-июн ҳолатига бэлгиланган фонд миқдори 37.6 тн. ташкил этган бўлиб, амалда ушбу кўрсатгич 48.5 тн. суюлтирилган газ истеъмолчиларга тарқатилган.
Режа графикка асосан жорий йилнинг 13-16 июн кунлари ушбу МФЙга белгиланган тартибда суюлтирилган газ балонлари тарқатилмоқда. Ушбу мурожаатни ўрганиш давомида мурожаат муалифини аниқлашди имкони бўлмаганлиги сабабли, истеъмолчимиздан ўз мурожаатлари юзасидан “Rishtontumangaz” газ таминоти бўлимига ёки 73-452-12-53 рақамига шунингдэк, қисқа 104 рақамига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.
Манба: @v_sodikov телеграм канали