Бахтсиз ҳодиса натижасида 1999 йилда туғулган 2005 йилда туғулган келин-қиёвлар воқеа жойида вафот этган.
▶️ Ҳурматли ватандошлар, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраймиз:
⚡️ иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;
⚡️ газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;
⚡️ носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;
⚡️ газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;
⚡️ мўри ва ҳаво алмашиш йўлларинининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;
⚡️ ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;
⚡️ газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;
⚡️ табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;
⚡️ газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;
⚡️ газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;
⚡️ бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда ҳудудий газ таъминоти бўлимига 📞 (104) қўнғироқ қилинг.