1. Истеъмолчиларга маиший газ баллонни вақтинча фойдаланишга бериш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
- мурожаатчининг аризаси;
- аризани уч иш куни мобайнида соҳа мутахассиси ва МФЙ вакили иштирокида ўрнатилган тартибда жойида ўрганиб чиқилганлиги тўғрисида ёзилган далолатнома;
- мурожаатчининг паспорт ва ИНН нусхаси, кадастр ҳужжати;
- ишга тушириш-созлаш ишларини олиб бориш учун тасдиқланган прейскурант асосида истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўлов паттаси;
- газ таъминоти филиали ва истеъмолчи ўртасида маиший газ баллонни вақтинча фойдаланишга бериш бўйича тузиладиган шартнома нусхаси;
- “Hududgaz” газ таъминоти филиали суюлтирилган газни сотишни мувофиқлаштириш хизмати бошлиғининг хулосаси асосида берилиши йўлга қўйилсин.
2. Истеъмолчиларга вақтинча фойдаланишга берилаётган маиший газ баллонлари “E-gaz” дастурига ўз вақтида киритилиши таъминлансин.
3. Ҳужжатларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олиш, сақлаш ва архивлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилсин.
4. Истеъмолчиларга ҳар бир дона маиший газ баллонни вақтинча фойдаланишга бериш ишлари “Hududgaz” газ таъминоти филиалининг Суюлтирилган газ бўйича ўринбосарлари имзосидан сўнг, юк хати орқали берилиши йўлга қўйилсин.
Манба: hududgaz.uz