Янги “ақлли” ҳисоблагичларни босқичма-босқич ўрнатиш ва уларни “Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими”га интегратсия қилиш муносабати билан газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар онлайн тизимга ўтказилди.
Бундан ташқари, ишлатилган табиий газ учун олдиндан тўлов тизими жорий этилди, бу эса истеъмол қилинадиган табиий газ учун қарз бўлиш ва нотўғри ҳисоб-китобларни олдини олади.
Айни пайтда Ўзбекистондаги барча ҳовли уйларга янги смарт-ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди, кўп қаватли уйлардаги хонадонларга ўрнатиш ишлари эса тез орада якунига етади. Айтиш керакки, истеъмол қилинган табиий газ кўрсаткичларини узатилиши ҳисобдонлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади ва абонентлар ўз вақтида тўловларни амалга оширадилар. Бу эса газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда кечиктирилган тўловлар учун "пеня ҳисоблаш" каби тушунчалар йўқолишига олиб келади.
Бироқ, охирги вақтларда "Ҳудудгазтаъминот" АЖга истеъмолчилардан кўчмас мулкни сотиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш даврида газ учун тўловларни кечиктирилгани сабабли пеня ҳисоблаш ва мажбурий тўлаш билан боғлиқ шикоятлар келиб туша бошлади.
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ ўз истеъмолчиларини кечиктирилган тўловлар учун мажбурий тарзда пеня ундиришнинг ноқонунийлиги тўғрисида хабардор қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди ва абонентлардан 1104 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб ёки "Фаcебоок" ижтимоий тармоғидаги "Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари" гуруҳига ўз ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида хабар беришларини сўраб қолади.
"Ҳудудгазтаъминот"АЖ матбуот хизмати