Давлат раҳбарининг мазкур қарори талабларидан келиб чиқиб, барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши мажбурий бўлиб, уни ўрнатишдан бош тортишга йўл қўйилмайди.
“АҚЛЛИ” ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ:
Республика газ истеъмолчиларининг ўртача 70 фоизида газ ҳисоблагичлари ўрнатилган бўлиб, уларнинг аксарияти 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилатиб келинади. Ҳозирда фойдаланишдаги ҳисоблагичларнинг маънан ва жисмонан эскирганлиги сабабли уларнинг аниқлик даражаси, яъни руҳсат этилган хатолик кўрсатгичлари белгиланган меъёрлардан анча юқори бўлган. Мазкур ҳолатни инобатга олиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида “ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш масаласи долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
ЭСКИ ҲИСОБЛАГИЧЛАР – НОАНИҚ КЎРСАТГИЧЛАР
Ҳисоблагичларнинг хатоликлар даражаси белгиланган меъёрлардан ошиб кетади. Бундан ташқари, бугунги кунда айрим турдаги ҳисоблаш ускуналари ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқаришдан олинган бўлиб, уларга техник хизмат кўрсатиш ҳам ўз-ўзидан тўхтатилган.
Истеъмолчилар тез-тез дуч келадиган яна бир муаммо бу – кўрсатгичлардаги номувофиқлик. Бунда, ҳисоблагичда бошқа кўрсатгич, биллинг тизимида эса умуман бошқа рақамлар қайд этилмоқда. Натижада истеъмолчининг кайфияти бузилиб, унинг турли хил текширув жараёнлари, жумладан, кўп йиллардаги тўлов квитанцияларини йиғиш эҳтимоли ҳамда тегишли ташкилотларга бетиним қатнаш ва соатлаб навбатларда кутиш каби салбий ҳолатларни бошидан кечиришга тўғри келади.
ҚАРЗЛАР ВА ОЛДИНДАН ТЎЛОВ
“Ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш зарурати, энг аввало, мамлакатда газ истеъмоли ва ҳисобга олишни назорат қилувчи замонавий маълумотларни йиғиш учун ягона бошқарув тизими йўқлигидан келиб чиқган эди. Бунинг натижасида газ таъминотчиси ва энергия комплексининг яна бир қатор тузилмалари юзлаб миллиард сўмларни йўқотишган. Бундан ташқари, аҳоли орасида истеъмол қилинган табиий газ учун дебитор қарздорлар сони ҳам кўпайиб кетган.
Амалдаги тартибга мувофиқ, истеъмол қилинган "зангори ёқилғи" учун тўлов ҳар ойнинг 10-санасигача тўланиши лозимлиги барча истеъмолчилар учун сир эмас. Аммо амалиёт, аслида ҳаммаси бошқача эканлигини, яъни истеъмол қилинган ёқилғи учун ҳаддан зиёд катта қарзлар вужудга келаётганини кўрсатган.
Табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини соҳага тадбиқ этиш орқали, тизимда қарздорлик билан боғлиқ муаммо ва узилишларни вужудга келишини олди олинади, йўқотишларни камайтириш ҳамда "зангори ёқилғи"дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида таъминотчини вақтида огоҳлантирилишига эришилади.
“Ақлли” ҳисоблагичлар истеъмолчининг ёқилғи сарфини юқори аниқлик билан ўлчаб, реал вақт режимида маълумотларни узатади, натижада дебитор қарздорлар сони сезиларли даражада камайиб, газни ҳисобга олишнинг биллинг тизимидаги кўрсатгичлар ўзгаришига инсон омили таъсирини бартараф этилишига олиб келади.
“АҚЛЛИ” ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ ЖАРАЁНИ:
“Ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш билан боғлиқ барча ишлар "Ҳудудгазтаъминот" АЖ зиммасига юклатилган. Мазкур жараён ўз ичига газ ҳисоблагичларини ўрнатиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш, алоқа линияларини ётқизиш ҳамда зарур телекоммуникация мосламаларини ўрнатиш кабиларни қамраб олади.
Бунда, алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳати шуки, рўйхатдан ўтган аҳоли истеъмолчиларга "ақлли" ҳисоблагичлар "Hududgazta'minot" АЖ ҳисобидан бепул ўрнатилади. Маълумот учун, Ўзбекистонда мўътадил инфляция туфайли нархлар ва тарифларнинг табиий индексацияси кузатилмоқда. Шунга мос равишда "ақлли" ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳаражатлари истеъмолчиларга қўшимча юк бўлмайди.
ЕТКАЗИБ БEРИЛАДИГАН ТЎПЛАМ ТАРКИБИ
1. | Газ ҳисоблагичи | - 1 дона. |
2. | Паспорт | - 1 дона. |
3. | Ўрнатиш учун зичлагич | - 2 дона. |
4. | Қадоқлаш қутиси | - 1 дона. |
ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ:
ИККИ ҲОЛАТЛИ КЛАПАН
Мазкур клапан ҳисоблагич корпусида кириш қувурида жойлашган бўлиб, газ оқимини тўхтатиш учун мўлжалланган ҳамда угаз қувурининг элементи ҳисобланмайди. Клапан газ қувурини кафолатли ва герметик беркитилишини таъминлаб, фақат ҳисоблагич газ қувурига барча ўрнатиш талаблари бажарилган ҳолда ўрнатилган ва унинг герметиклиги таъминланган ҳолатда фойдаланиш учун мўлжалланган.
КЛАПАННИНГ БЕРКИТИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ:
Клапан ёпилгандан сўнг, уни фақат ҳисоблагичнинг аппарат тугмалари ёрдамида тегишли паролни киритиш орқали ва бошқарув марказидан тегишли руҳсат олинган ҳолда очиш мумкин.
Ҳисоблагични қувватлантириш учун фақат ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган талабларга жавоб берувчи асл литийли батареялардан фойдаланишга руҳсат берилади. Батареяни истеъмолчи томонидан мустақил равишда алмаштирилишига йўл қўйилмайди, яъни батарея шундай ўрнатилганки, уни алмаштириш пайтида ҳимоя пломбаси бузилади.
Электрон ўлчов тугуни батареясининг фойдаланиш муддати қуйидаги шартларда камида 8 йил давомида қувватлантиришни таъминлайди:
Симсиз алоқа модулларини қувват билан таъминлайдиган батареянинг ишлаш муддати қуйидаги шароитларда 8 йилни ташкил этади:
Батарея электрон ўлчов тугунининг пластик корпусида жойлашган симсиз алоқа модулларини қувват билан таъминлайди. Батареяни алмаштириш ҳисоблагич ҳимоя пломбасининг бузилишини талаб қилади. Шу сабабали батарея қуввати 10% қолганда, ҳисоблагич индикаторида тегишли огоҳлантириш пайдо бўлади ва бошқарув марказига узатилади.
ҲИСОБЛАГИЧНИ ЎРНАТИШҲисоблагични ўрнатиш, ечиш ҳамда профилактик текширишга фақат газ тармоқлари операторлари ёки ихтисослаштирилган ташкилотларнинг бундай ишларни амалга ошириш учун тегишли руҳсатномасига эга бўлган ходимларига руҳсат этилади. Ҳисоблагични ўрнатиш ва ечиш бўйича барча ишлар ҳисоблагич ўрнатилган газ қувурида газ босими бўлмаганда амалга оширилади.
ҲИСОБЛАГИЧГА ТEХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИ
ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАР
КАФОЛАТ МАЖБУРИЯТЛАРИ