Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, нефт ва газ саноатини бошқариш тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-сонли қарори билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ зиммасига барча тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди.