Почта ва юридик манзили:
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик Халқа йўли, 91 уй, почта индекси 100115
“Hududgaz Metrologiya” филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ6010-сонли Фармони ва “Hududgazta’minot” АЖ кузатув кенгашининг 2020 йил 19 июндаги қарорига асосан ташкил этилган.
Филиал Жамиятнинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланади ва метрологик таъминоти функциясини амалга оширади. Филиал таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, Пойтахт ва вилоятлар бўлимлари киради.
Филиал ўз фаолиятида давомида, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва буйруқлари, Давлатлараро стандартлар ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлари, Жамият устави, давлат, тармоқ далолатномалари ва нормалари, Энергетика вазирлиги ва “Hududgazta’minot” АЖ буйруқлари, соҳанинг норматив ва бошқарув ҳужжатлари, юқори ташкилотларнинг йўриқномалари ва ушбу Низом, шунингдек жамиятнинг бошқарув тизимининг меъёрий ҳужжатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик, саноат санитарияси ва ёнғиндан ҳимоя қилиш қоидалари, ички тартиб қоидаларига амал қилади.
Филиалнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикасининг “Метрология” тўғрисидаги Қонуни, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда қоидаларга мувофиқ барча табиий ва суюлтирилган газни ҳисобга олиш ускуналарини метрологик меъёр талаблари даражасида ишлашини таъминлаш, таҳлил ва назорат қилиш ҳамда республикада ўрнатилган метрологик стандартларни филиал ва вилоят бўлимларида тадбиқ этиш;
- Жамият департаментлари, бошқарма, хизматлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда газни ҳисобга олиш воситаларига тааллуқли масала ва текширувларда иштирок этиш;
- Метрологик таъминлашнинг асосий йўналишларини белгилаш ва янги қоидалар ва стандартларни ишлаб чиқишда қатнашиш, уларни такомиллаштириш;
- Ўзбекистон Республикасида Давлат стандартлаштириш талабларига мос келадиган ўлчов воситаларини соҳада қўллаш ва қўлланилишини назорат қилиш ҳамда газни ҳисобга олиш ускуналари ва жиҳозларига ўз тамға (пломба)ларини ўрнатиш;
- Филиал ва вилоят бўлимларида метрология соҳасида истеъмолчиларга сервис хизматлар кўрсатиш тизимини яратиш ва ривожлантириш. Метрологик лабораторияларни ташкил этиш бўйича Жамият раҳбариятига таклифлар тайёрлаш ва тақдим этиш;
- Давлат хизматлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали газ ҳисоблагичларни ечиш, қиёслаш кўригидан ўтказиш ва ўрнатиш ҳамда бир марталик тамғалаш бўйича юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ижросини таъминлаш;
- Газ ҳисоблагичлари ва бошқа ўлчаш асбобларини ўрнатиш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш вақтида, Филиал ва вилоят бўлимларида метрологик талабларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
- Улгуржи истеъмолчиларга ўрнатилган газни ҳисобга олиш ускуналаридан олинган электрон архив маълумотларнинг таҳлилини амалга ошириш;
- Улгуржи истеъмолчилар томонидан газни ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланишда содир этилган ноқонуний ҳаракатлар ёки қоидабузарликларни аниқлаш ва тегишли далолатнома тузиб ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширишни амалга ошириш;
- Маҳаллий компания ва ташкилотлар иштирокида модем қурилмаларини “Hududgazta`minot” АЖнинг 2020 йил 16 октябрдаги “Hududgazta`minot” АЖ балансидаги технологик ва улгуржи истеъмолчилардаги ЭГҲУларни табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш тўғрисида”ги техник талабларига мувофиқ ўрнатилишини “Hududgaz Sifrovizatsiya” филиали билан ҳамкорликда назорат қилиш;
- Улгуржи истеъмолчиларни табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ТГҲНАТ/АСКУГ)га уланишини мониторинг қилиш;
- Улгуржи истеъмолчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатилган модем қурилмаларини “ASKUG YUR” дастурига узвий боғлиқлиги (интеграция) ни “Hududgaz Sifrovizatsiya” филиали билан ҳамкорликда киритилишини таъминлаш;
- “ASKUG YUR” дастурига узвий боғланган улгуржи истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмолини доимий таҳлил қилиб бориш, зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига асосан қўшимча газ ҳисоб-китобини юритилишини таъминлаш;
- Шартнома асосида улгуржи истеъмолчилар ҳисобида бўлган газни ҳисобга олиш ускуналаридан ҳар ойда электрон маълумотларни олиб бериш хизматини амалга ошириш;
- Вилоят ва шаҳар ҳудудларида улгуржи истеъмолчиларнинг буюртмасига кўра шартнома асосида газни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш, алмаштириш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларини амалга ошириш;
- Амалдаги қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа хизматлар кўрсатиш фаолиятлари билан шуғулланиш.
Филиал қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- Ўз ваколати доирасида филиалнинг вилоят бўлимлари фаолиятини назорат қилади, ўзига юклатилган вазифалар ва белгиланган топшириқлар бўйича режалар тузиб тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини таъминлайди ва тегишли ҳисоботлар юритиш;
- Белгиланган метрологик стандартларни Филиал ва унинг вилоят бўлимларида тадбиқ этиш;
- Газ тақсимлаш станциясида, улгуржи истеъмолчиларда ва технологик газ ўлчаш мосламаларида ўрнатилган газ ўлчаш мосламалари (ўлчаш мажмуалари) ва ўлчаш асбобларининг ишлашини назорат қилишни таъминлаш. Ушбу газ ҳисоблагичларнинг мониторингини ташкиллаштириш;
- Ўлчов воситалари жиҳатидан Филиал ва унинг бўлимлари ҳамда Жамият бўлимлари, бўлинмалари ва бошқа учинчи ташкилотлар билан қўшма текширувларда иштирок этиш. Газни ўлчаш бирликларининг ҳолати, ўлчаш воситаларидан фойдаланиш, уларни бажариш ва уларга риоя қилиш, метрологик қоидалар ва нормалар тўғрисида ёзма изоҳлар ва тавсиялар бериш;
- Филиал ва унинг бўлимларида ўлчовларнинг бир хиллиги ва зарурий аниқлиги устидан назоратни таъминлаш, ўлчаш технологияси даражасини ошириш. Замонавий усуллар ва ўлчаш воситаларини, автоматлаштирилган ўлчаш асбоблари ва ахборот-ўлчаш тизимлари ва мажмуаларини жорий этиш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
- Метрологик таъминлашнинг асосий йўналишларини аниқлаш, метрологик таъминлашнинг янги қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, уларни такомиллаштириш мақсадида мавжуд қоидаларга амал қилиш ва қоидаларга ўзгартиришлар киритиш хамда Филиал ва унинг бўлимларида тегишли ишларнинг бажарилишини бошқариш;
- Ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, уларнинг ҳолати, қўлланилиши, таъмирланиши ва қиёсланиши, шунингдек Филиал ва унинг бўлимларида метрологик қоидалар ва метрологик таъминот даражаси бўйича идоравий метрологик назоратни амалга ошириш;
- Ўлчов воситаларининг ҳолати билан боғлиқ бўлган технологик режимларнинг бузилиш сабабларини таҳлил қилиш.
Филиал кўрсаткичлари:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.09.2020 йилдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4840-сонли Қарор талабларига мувофиқ 2021 йилнинг 1 май ҳолатига қадар республикада фаолият юритаётган 50197 та улгуржи истеъмолчилардан 26803 тага, 53,4 % модем қурилмалари ўрнатилган.
- Бугунги кунда табиий газдан фойдаланувчи улгуржи истеъмолчилар томонидан содир этилган ноқонуний ҳамда қоидабузарлик ҳолатларни аниқлаш, уларни ўз вақтида бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан
“Hududgaz Metrologiya” филиали ходимлари томонидан 2020 йил 1 августдан 2021 йил 1 май кунига қадар Республикадаги улгуржи истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиши жараёнида 1160 та улгуржи истеъмолчилар томонидан 49 млн 393 минг м3 ёки 42 млрд 181 млн 409 минг сўмлик ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.